Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

СУДХЎРЛИК ВА ПУЛ АЛМАШТИРИШ


Бир хил пулни ортиғи билан олди-берди қилиш рибодир. Олтин-кумушдан иборат бўлган бир хил пулни ёки бир хил нархли ҳар хил пулни ё ҳар хил нархли ҳар хил пулни бир-бирига алмаштириш пулни пулга алмаштиришдир. Пул алмаштириш фақат савдода бўлади, рибо эса савдода, қарзда ёки саламда бўлади. Мол-молга айирбошланиб, сотувчининг мулкдор қилиши ва харидорнинг мулкдор бўлиши савдо дейилади. У шаръан жоиздир. Оллоҳ Таоло айтади:


«وَأَحَلَّ اللَّهُ الْبَيْعَ» 
– „Оллоҳ савдони ҳалол қилди“.                                          [2:275]
Пайғамбар с.а.в. айтадилар:


«اَلْبَيِّعَانِ بِالْخِيَارِ مَا لَمْ يَتَفَرَّقَا» 
«Сотувчи ва харидор, модомики, ажралмаган эканлар ихтиёрлидирлар». Бу ҳадисни Бухорий Ҳаким ибн Ҳизом орқали ривоят қилган. Нақд товарни гарданга маълум муддатгача юклатилган маълум сифатдаги нася товар эвазига топшириш салам ва салаф дейилади. У савдонинг бир туридир. Савдода қандай битим тузилса, унда ҳам ўшандай битим тузилади, фақат салам лафзи ишлатилади. Салам шаръан жоиздир. Оллоҳ Таоло айтади:


«يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا تَدَايَنتُمْ بِدَيْنٍ إِلَى أَجَلٍ مُسَمًّى فَاكْتُبُوهُ» 
– „Эй, мўминлар, бир-бирларингиз билан қарз муомаласини қилсангиз, ёзиб қўйинглар!“  [2:282]
Ибн Аббос: «Гувоҳлик бераманки, маҳлум муддатга кафолатланган салафни Оллоҳ Азза ва Жалла ҳалол қилган ва унга рухсат берган, деб,


«إِذَا تَدَايَنتُمْ بِدَيْنٍ إِلَى أَجَلٍ مُسَمًّى» 
– „… бир-бирларингиз билан қарз муомаласини қилсангиз“, [2:282] 
оятни тиловат қилди». Икки шайх ибн Аббосдан ривоят қилишларича, Пайғамбар с.а.в. Мадинага келганларида одамлар хурмони икки, уч йилга салафга берардилар. Шунда Пайғамбар с.а.в.:

 

96-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143